Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ
ЁРДАМ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

“Shoshilinch tibbiy yordamni tashkil etishning dolzarb masalalari: Gepatopankreatoduodenal zonada kasalliklar va shikastlanishlarda shoshilinch xirurgiya masalalari” mavzusidagi 14-yillik ilmiy konferentsiya

0

Маълумки, ургент патологик ҳолатлар ҳаёт учун хавфли асоратлар ривожланиши билан тавсифланади ва тиббий ёрдамни ташкил этишда замонавий усулларни талаб этади. Бу эса шошилинч тиббиётни режали тиббиётдан ва бошқа махсус тиббий ёрдам турларидан анча фарқлайди.

Ошқозон ости бези ўткир яллиғланиши — ўткир панкреатитни даволаш шошилинч абдоминал жарроҳликнинг энг муҳим масалаларидан биридир. Чунки охирги 20-30 йил ичида қорин бўшлиғининг ўткир жарроҳлик касалликлари ичида ўткир панкреатит билан оғриган беморлар сони 1-2 фоиздан 10-11 фоизга кўпайди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 12 декабрь куни пойтахтимизда шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий –амалий конференцияда ҳам ана шу ҳақда сўз борди.

Тадбир Марказий Осиёдаги шошилинч тиббий ёрдам соҳасида йирик форумлардан ҳисобланиб, унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан, шунингдек, яқин ва узоқ хорижий давлатлардан ташриф буюрган 500 дан ортиқ мутахассислар ва таниқли олимлар иштирок этди. Анжуманда Россиянинг Склифосовский номидаги Тез ёрдам илмий институти, Вишневский номидаги жарроҳлик институти, Джанелидзе номидаги Тез ёрдам илмий институти ва Россия, АҚШ, Украина, Озарбайжон, Туркия каби давлатларнинг нуфузли тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этди.

Конференцияда асосий эътибор жигар, ошқозон ости бези, ўт пуфаги йўллари жароҳатланганда шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш, ташхислаш ва даволаш стандартларида мини-инвазив ва юқори технологик амалиётлар роли каби масалаларга қаратилди.

Тадбир давомида мазкур тизимнинг бугунги ҳолати, тез тиббий ёрдам хизматининг сифат ва самарадорлигини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича Президентимиз томонидан белгиланган аниқ вазифалар ижроси ҳақида сўз юритилди.

Share.

About Author

Comments are closed.

antabuse canada generic antabuse