Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги

РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ
ЁРДАМ ИЛМИЙ МАРКАЗИ

Халқаро Тиббиёт хафталиги

0

9-13 Октябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шахарларида Халқаро Тиббиёт хафталигига бағишланган илмий анжуман бўлиб утмоқда. Анжуманда шошилинч жаррохлик касалликлари, онкология касалликлари, жаррохлик, радиология, гинекология, гастроэнтерология ва интенсив терапия бўйича замонавий ташхислаш ва даволаш бўйича долзарб масалалар мухокама қилинади.

Анжуманга таклиф этилган профессорлар ўзларининг илмий тадқиқотларини намойиш қиладилар, сателлит тарзда лапароскопия ва радиология буйича махорат машғулотлари ва беморлар билан туғридан-туғри маслахат учрашувлари ўтказилади.

Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий маркази, Германия-Озарбайжон тиббиёт хамкорлик уюшмаси ва Германия халқаро ташкилоти хамкорлигида ташкил этилди.

Анжуман очилишига ва махорат дарсларини олиб бориш учун Германия, Озарбайжон ва Туркиядан халқаро муттахасислар таклиф этилган.

Халқаро марузачилар делегациясининг вакилларидан қуйидаги профессорларга алохида тўхталиб ўтиш жойиз: профессор Дениз Уяз, Германиянинг Гамбург шахридаги One Endoscopy клиникаси профессори, профессор Михаэл Гебел, Ганновер клиникаси олийгохи профессори, Андреас Шрейр, Регенсбург тиббий радиология институти профессори, Гурбанхан Муслумов, Азербайжон тиббиёт олийгохининг профессори ва Орхан Тарчин, Истанбул тиббиёт олийгохи гастроэнтерология бўлими бошлиғи. Анжуманда иштирок этиш учун юритимизнинг барча вилоятларидан муттахасислар ташриф буюришган.

Шубхасиз, ушбу анжуман Европа ва Осиё давларининг етакчи илмий муассалари ўртасида тажриба алмашиш майдонига айланади ва бу ўз навбатида касалликларни ташхислаш ва даволашдаги янги илмий кашфиётларни очилишига туртки бўлади.

Share.

About Author

Comments are closed.

antabuse canada generic antabuse