Қабул-ташҳис блоки

РШТЁИМ мурожаат қилаётган беморларни кўриш ва госпитализация қилиш учун 4 қабул бўлимига эга:

  1. Марказий қабул-диагностика бўлими –ўткир жаррохлик ва терапевтик касаллик билан бўлган катта ёшдаги беморларни қабул қилиниши учун мўлжалланган. Таркибида 6 беморга мўлжалланган ва барча асбоб-ускуналар билан таъминланган операцион-шок зали, изолятор ва 8 беморга мўлжалланган 24соат кузатувда бўладиган беморлар учун диагностик палатасига эга. Бўлим мудири – т.ф.н. Шахризод Эльмурадович Баймурадов
  2. Ўткир жарохат билан беморлар учун қабул бўлими- ўткир травматологик ва нейрохирургик касаллик билан касалланган катта ёшдаги беморларни қабул қилиниши учун мўлжалланган.Бўлим мудири – Шухрат Зиядуллаевич Таджиев.
  3. Куйиш-токсикологик блокининг қабул бўлими- ўткир комбустиологик ва токсикологик касаллик билан бўлган беморларни қабул қилиниши учун мўлжалланган. Бўлим мудири – Омон Фозилович Юсупов.
  4. Болалар қабул бўлими –болаларни қабул қилиниши учун мўлжалланган.Таркибида 2та беморга мўлжалланган шок зали ва изоляторга эга. Бўлим мақсадига соматик, жаррохлик ва травматологик касалликлар билан мурожат килган беморларга тез тиббий амбулатор ёрдам курсатиш, шу билан бирга уларни касалликлари бўйича бўлимларга ётказиш киради. Бўлим мудири – СураёРузматовна Рахимова

Диагностика бўлими ўз таркибига кўйидаги бирликларни олади:

  • Нур ташҳиси илмийғклиник бўлими (рентгенология, КТ ва МРТ, ангиография, УТТ бўлинмалардан иборат).

Бўлим раҳбари – тиббиёт фанлар доктори профессор Адҳам Ильхамович Икрамов.

Бўлимда янги ва замонавий шошилинч холатлар ташҳиси методикалари устида ишлаб келинмоқда. Рентген бўлими РШТЁИМнинг мустақил функционал тармоғи бўлиб хисобланади. У Европада ишлаб чикарилган рентген аппаратлар билан жихозланган 4 рентген кабинетдан иборат бўлиб, шошилич тиббий ёрдамга мухтож холатларда куни-кечадавомида болалар ва катталарга ҳизмат кўрсатади. Бўлимда кенг спектрдаги рентгеноскопик, рентгенографик и маҳсус рентген-контраст текширувлар ўтказилади.

Нур диагностикаси бўлими таркибига компьютер ва магнит-резонанс томографияси бўлинмаси хам киради. Бу бўлинма таркибида 24 соат давомида ишловчи 2 компьютер томография ва магнит резонанс томографияси кабинетлари мавжуд. Компьютер томография кабинетида кенг спектрдаги одатий ва МСКТ-ангиография, МСКТ-колонография, контраст билан ошқозон-ичак тракти МСКТ каби маҳсус текширувлар бажарилади. МРТ кабинетида ҳам шошилинч тиббий ёрдамга мухтож бўлган холатларда болалар ва катталарга одатий ҳамда МР-холангиографияси, бош мия томирлари МР-ангиографияси, бош ва орқа мияни контраст билан МРТ каби маҳсус текширувлари ўтказилади.

Нур диагностикаси бўлимида профессор Икрамов А.И. рахбарлигидаги ТошВМОИ нинг тиббий радиология кафедраси жойлашган бўлиб, Республика бўйича врачлар малака ошириш, мутаҳасисслик эгаллаш учун иштироқ этади, ундан ташқари клиник ординаторлар эса радиология мутахассислиги бўича таълим оладилар.

Ундан ташқари, диагностик бўлими куйидаги бўлинмалардан иборат:

  • функционал диагностика,
  • – эндоскопия
  • клиник лаборатория
  • бактериологик лаборатория.